
Собиқ Иттифоқ ҳудудидаги давлатлардаги ички сиёсий масалаларни инқилоб йўли билан ҳал қилиш нотўғри йўлдир. Бу ҳақда Россия президенти Владимир Путин америкалик журналист Чарли Роузга берган интервьюсида айтиб ўтди.
Чарли Роузнинг у билан CBS ва PBS телеканаллари учун ўтказган интервьюсининг стенограммаси Кремль матбуот хизмати томонидан эълон қилинди.
“Биз мутлақо қабул қила олмайдиган нарсалар деб нималарни айтишим мумкин? Кўплаб масалалар, баҳсли масалалар, ички сиёсий масалаларни ҳал қилишда собиқ Иттифоқ давлатларида “рангли” инқилоблар уюштирилиши. Буни мутлақо ҳазм қилиб бўлмайди”, - деди у.
Путин Украина Россияга энг яқин мамлакатлардан бири эканлигини эслатиб ўтди: “Биз илгари ҳам айтганимиздек, Украина биродар давлатдир. Улар шунчаки славян халқи эмас, улар русларга энг яқин халқдир: тилларимиз жуда ўхшаш, маданият, тарих, дин умумий ва ҳоказо”. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар