
Куни кеча Бразилиянинг Сан-Паулу шаҳрида яшовчи эркак шахсий машинасига яқин келди-ю, қўрқувдан тош қотди. Не кўз билан кўрсинки, машина капотига суянганча аёл қиёфасидаги тирик зомби турарди. У ўзидан хунук ва беўхшов товушлар чиқарар, нигоҳлари худди мурдаларникидек совуқ, қўл-оёқларини ҳам кинолардаги зомбилар каби беўхшов қимирлатарди. Эркак сира ўйлаб ўтирмай, дарҳол полицияга хабар берди. Зум ўтмай полициячилар етиб келишди-ю, улар ҳам ҳайратдан қотиб қолишди. Ҳақиқатан, қаршиларида аёл қиёфасидаги росмана зомби турарди. Ҳайратланишларига қарамай, улар зомбининг қўлларига кишан уриб маҳкамага олиб боришди.
Ҳозирча суд-тиббий экспертиза, мутахассислар зомби аёлни текширувлардан ўтказишмоқда. Полициячилар яқин кунларда унинг ҳақиқатан зомби ёки бундай эмаслиги маълум бўлишини айтишди.
Эркак эса бу воқеани журналистларга даҳшат аралаш сўзлаб берди.
— Биз киноларда зомбини кўп кўрганмиз, — деди у. — Лекин бугун ростакамини учратаман деб сира ўйламагандим. Мана, ҳозир турибман-у, уйга кетишга қўрқяпман. Уйга кирсам-у, хонамда яна бир зомби турган бўлса нима қиламан?..
Полиция вакиллари эркакни уйига олиб бориб, у билан бир неча соат бирга ўтиришди. Ҳарқалай, бошқа зомби кўзга ташланмади.
Манба: Hordiq.uz «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар