
Хитойнинг Гуйчжоу провинциясида эркак меҳмонхона тўловларидан қочишга уринди. У телефон сими бўйлаб қарама-қарши томондаги бинога ўтмоқчи бўлди. «China Daily» ушбу видеони воқеа жойидан узатгани ҳақида Kun.uz хабар беради.
Кадрларда эркакнинг қочишга уриниб 19-қават баландлигидаги телефон симида мувозанатни йўқотиб, осилиб қолганини кўриш мумкин. Унинг яқинида юқори вольтли электр узатиш линиялари бўлган.
Охир-оқибат уни ўт ўчирувчилар қутқариб олишди, шундан кейин полиция ходимлари уни идорага олиб кетишди. Эркакнинг меҳмонхонага қанча қарз бўлгани ҳақида маълум қилинмаган.
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар