
Покистондаги Карачи шаҳрида жойлашган фермаларнинг бирида икки бошли бузоқча дунё юзини кўрди. Унинг туғилганига энди беш кун бўлди. Эгасининг айтишича, иккала бош ҳарорати ҳам икки хил. Бу аҳволда қанча яшаши ёлғиз худога аён.
Мутахассислар бузоқчани тиббий кўрикдан ўтказгач, у кам учрайдиган полицефалия хасталигига учраганини айтишди. Шўрлик бузоқча иккита бош оғирлигидан мустақил тарзда ўрнидан тура олмайди. Ветеринарлар айтишдики, бузоқча иккита бош билан нари борса икки ой яшаши мумкин холос.
Манба: hordiq.uz «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг