17:07 / 04.10.2017
5 564

Барселона шаҳри гвардияси: шаҳарда норозилик намойишларига 700 мингга яқин одам тўпланди

Барселона шаҳри гвардияси: шаҳарда норозилик намойишларига 700 мингга яқин одам тўпланди
3 октябрь, сешанба куни Каталония мустақиллиги учун бўлиб ўтган референдумни тўхтатишга қилинган ҳаракатларга қарши бўлиб ўтган оммавий норозилик намойишларига 700 мингга яқин одам тўпланган. Бу ҳақда «ТАСС»га асосланиб, «Дарё» хабар берди.

«Барселонада уюштирилган нозорилик намойишларига 700 мингга яқин одам тўпланди», — дейилади Барселона ҳуқуқ-тартибот хизматининг Twitter’даги расмий саҳифасида.

1 октябрь, якшанба куни Каталонияда Испания таркибидан ажралиб чиқиш бўйича референдум бўлиб ўтди. Унда овоз бериш ҳуқуқига эга 5,31 миллон каталонияликнинг 2,26 миллиони қатнашди. Овоз берувчиларнинг 90 фоизи мустақилликни ёқлаган. Мадрид ушбу референдумни ноқонуний деб ҳисобламоқда, Барселона эса овоз бериш жараёнлари бошлангунга қадар плебисцит қонуний кучга эга эканлигини маълум қилганди.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Барселона шаҳри гвардияси: шаҳарда норозилик намойишларига 700 мингга яқин одам тўпланди