Биз мактабларда ўқувчиларга нафақат тан жароҳати етказмаслик, балки ҳақоратли сўз айтиш мумкин эмаслигига ўрганганмиз. Ҳа, бизнинг мактабларда муаллим ё муаллима ўзи дарс бераётган ўқувчига қўл кўтариш, уни куракда турмайдиган сўзлар билан ҳақоратлаш имкониятларидан маҳрум этилган. Америкада эса бу қонунлаштириб қўйилган экан. Масалан, Техас штатида ўтган йили ўқувчиларни калтаклаш қонунлаштириб қўйилди.
Муаллимлар ўқувчини таёқ билан калтаклаш, чимчилаш, қулоқ-чаккасига тарсаки тушириш ҳуқуқига эга. Бундай қонун нафақат Техас, балки Американинг 19 та штати, 27 мингта мактабида амал қилади. Бу штатлардаги мактабларда ўқувчини калтаклаш қонуний ҳисобланади. Ўқитувчи шогирдларини мактаб ҳовлисида мушак отгани, синфхонага қўл телефони олиб киргани ёки дарсга қулоқ тутмаслиги сабабли махсус тайёрланган ёғоч кураклар билан ҳам бемалол калтаклай олади. Бу иши учун уни ҳеч ким жазоламайди. Ўқувчи эса аксар ҳолларда калтак зарбидан касалхонага тушиб қолади, ёки унга нисбатан тез тиббий ёрдам кўрсатилади.
Баъзи мутахассислар муаллимга шундай ҳуқуқлар берилиши ҳам Америка мактабларида тез-тез қотилликлар содир этилишига сабаб бўлаётганини тахмин қилишдан ўзларини тия олишмаяпти. Чунки ҳар қандай вазиятда ҳам гўдакларни калтаклаш инсоний сифатлар ва педагогика этикаси нуқтаи назаридан ёндашилганда, шармандалик ва ваҳшийликдан бўлак нарса эмас. Бундай тарбия тури ҳеч қачон яхшиликка олиб бормайди.
Манба: Hordiq.uz “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Рақобат қўмитаси биржада Аи-80 бензини бошланғич нархига чеклов ўрнатди
Блинкен Исроилдан учта муаммони ҳал этишни талаб қилди
НАТО бош котиби Украинанинг фронтдаги аҳволи ёмонлашганини тан олди
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас
Эрдўғон Туркия Исроил билан алоқаларини узганини маълум қилди
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
Шавкат Мирзиёев: “Фаластинлик болалар ва аёлларни беғараз даволашга тайёрмиз”
Ўзбекистонлик MMAчилар жаҳон чемпионатида биринчи ўринни эгаллашди