Роберт Набабан Индонезиянинг Ригу вилоятида ишдан уйига қайтаётганида, улкан ҳажмдаги илон икки пиёданинг йўлини тўсиб қўйганини кўриб қолади, деб ёзмоқда Кун нашри.
Пальма майдонининг 37 ёшли қоровули бу ҳолатга аралашиш ва улкан бўғма илонни йўлдан ҳайдаб юборишга қарор қилди, лекин илон ўткир тишлари билан Робертнинг қўлларига ёпишиб олган.
Эркак бўғма илон билан йўлнинг ўртасида курашга киришди, ўткинчи йўловчилар эса бу ҳолатдан даҳшатга тушишди. Узоқ давом этган “жанг”дан сўнг судралувчи ўлдирилди, эркак эса чуқур жароҳатлар билан касалхонага жўнатилди.
“Мен уни ушлаб олишга ҳаракат қилдим. У қўлимдан тишлаб олди, ҳамда биз курашдик”, - дейди Роберт бўғма илон билан тўқнашув ҳақида.
Мағлуб этилган бўғма илон Робертнинг қишлоғида ҳаммага кўринарли жойга осиб қўйилди.
Индонезия ОАВнинг таъкидлашича, жорий йилнинг мартида Ғарбий Сулавесида истиқомат қилувчи бошқа шахснинг бу улкан илон билан тўқнашуви аянчли якун топган. Унинг жасади бўғма илоннинг ошқозонида топилди. “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Рақобат қўмитаси биржада Аи-80 бензини бошланғич нархига чеклов ўрнатди
Блинкен Исроилдан учта муаммони ҳал этишни талаб қилди
НАТО бош котиби Украинанинг фронтдаги аҳволи ёмонлашганини тан олди
Эрдўғон Туркия Исроил билан алоқаларини узганини маълум қилди
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
Шавкат Мирзиёев: “Фаластинлик болалар ва аёлларни беғараз даволашга тайёрмиз”
Исроил мудофаа вазири: ‘Ҳизбуллоҳ’ аллақачон мағлуб бўлган
Ўзбекистон ва Хитой ўртасида муҳим форум ўтказилди