Буюк Британияда автобус ҳайдовчиси ўз транспорт воситасининг мотор жойлашган қисмида Судан ва Эритреядан бўлган тўрт муҳожирни топди, деб ёзмоқда Kun.uz.
Нашрнинг хабар қилишича, автобус Франциянинг Кале шаҳридан Буюк Британияга қайтиб келаётган бўлган. Ҳайдовчи йўл бўйидаги сервисда тўхтаганида, двигатель жойлашган ердан турли товушлар чиқаётганини эшитди. Ҳайдовчи мотор бўлмасини очгач, у ердан мигрантларни топган.
"Мотор бўлмасини очдим ва у ерда ёқимсиз тасаввур уйғотган юзни кўрдим. У ердаги ҳарорат Цельсий бўйича тахминан 65 даража бўлиши керак эди. Улар тўрт нафар эди, ҳамда бу ерда камида беш ярим соат давомида бўлишган", - дея айтиб ўтди британиялик нашрга.
Ўз навбатида муҳожирлар: "Бу Англиями?" дея бақиришган. Ҳайдовчи полициячиларни чақиртирди, улар автобусдан "чақирилмаган меҳмонларни" олиб чиқишди.
[media=https://youtu.be/zXSv5YJFWbc] “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Шавкат Мирзиёев: “Фаластинлик болалар ва аёлларни беғараз даволашга тайёрмиз”
Блинкен Исроилдан учта муаммони ҳал этишни талаб қилди
НАТО бош котиби Украинанинг фронтдаги аҳволи ёмонлашганини тан олди
Эрдўғон Туркия Исроил билан алоқаларини узганини маълум қилди
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
Рақобат қўмитаси биржада Аи-80 бензини бошланғич нархига чеклов ўрнатди
Олимпиада ғолибларини тайёрлаган тошкентлик ўқитувчи 1 миллиард сўм мукофот пули олди
Исроил ҲАМАС ва “Ҳизбуллоҳ” ракеталарини лазер қуроли билан уриб туширмоқчи. У қандай ишлайди?