
Дунёнинг қайси бурча яшамасин, қайси элат, миллатга мансуб бўлмасин барча оналарнинг фарзандларига бўлган меҳрлари бир хил. Фарзанди учун ҳеч ким уддалай олмайдиган ишни ҳам улар эплай оладилар. Айнан оналик меҳрлари билан.
Тўғри, ҳаётнинг ўнқир — чўнқир йўлларида ҳар хил тақдирларни кузатамиз. Боласидан воз кечган, дилбандини нималаргадир алишган «она»лар йўқ десак гапимиз ҳақиқатдан узоқлашади. Лекин биз ҳозир улар тўғрисида эмас, айнан ОНА номига муносиблар ҳақида айтмоқчимиз. У тунларни тонгларга улаб, бешик тебратган ўзбек оналарими ёки ўзга миллат оналарими, уларнинг бари фарзанд учун яралгандек гўё.
Қуйида берилаётган видеороликда ҳам ана шундай оналардан бири ҳақида ҳикоя қилинади. Унда аёл ҳеч ким қилолмайдиган ишни оналик меҳри ва умиди билан уддалайди.
Видео «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар