22:04 / 08.10.2017
6 635

Саудия Арабистони қиролининг кортежи москваликларни ҳайратлантирди

Саудия Арабистони қиролининг кортежи москваликларни ҳайратлантирди
Россияга давлат ташрифи билан келган Саудия Арабистони қироли Салмон бин Абдулазиз Ол Сауд кортежининг Москва бўйлаб ўтгани видеоси пайдо бўлди. YouTube‘да жойлаштирилган видеода қиролнинг турнақатор кортежининг Большая Каменная кўприги орқали йўл-патрул хизматининг мотоциклчилари ва машиналари ҳамроҳлигида ўтаётганини кўриш мумкин.

Ҳаммаси бўлиб кортежда 23 та Mercedes машинаси, жумладан 6 та седан, 2 та дипломатик рақамга эга Mercedes, 7 та Gelandewagen йўлтанламаси, минивэнлар ва битта фургон бўлган.

Қирол Москвага 5 октябрь куни келди. У билан бирга минг кишилик делегация ташриф буюрган. Делегация учун Москва марказидаги бир нечта меҳмонхоналардаги барча бўш хоналар банд қилиб қўйилган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Саудия Арабистони қиролининг кортежи москваликларни ҳайратлантирди