
Саудия Арабистони қироли Салмон бин Абдулазизнинг Жидда шаҳридаги саройига қилинган қуролли ҳужум натижасида 2 нафар хавфсизлик ходими ҳалок бўлди. Бу ҳақда “Qalampir.uz” нашри хабар берди.
Саудия Арабистони Ички ишлар вазирлиги матбуот котиби Генерал-майор Мансур ат-Туркий берган баёнотга кўра, воқеа Жиддадаги “Салом Саройи”нинг кириш назорати нуқтасида содир бўлган. Қуролли ҳужум натижасида 2 нафар хавфсизлик ходими ҳалок бўлган, 3 нафари эса жароҳат олган.
Қуролли ҳужумни амалга оширган шахс 28 ёшли Саудия фуқароси эканлиги ва у воқеа жойида қирролик хавфсизлик хизмати ходимлари томонидан йўқ қилинганлигини қўшимча қилган ат-Туркий.
Воқеа юзасидан суриштирув ва тергов ишлари бошлаб юборилган. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар