12:55 / 09.10.2017
6 106

Сержант суғурта пулларини олиш мақсадида рафиқасини ўлдирмоқчи бўлди

Сержант суғурта пулларини олиш мақсадида рафиқасини ўлдирмоқчи бўлди
Буюк Британия полициясининг фаолиятлдаги сержанти пул учун ўз рафиқасини ўлдиришга бир неча марта уринди.

Гап шундаки, у рафиқасини ўлдириб, суғурта пулларига эга чиқмоқчи эди. Бундан ташқари, у пулларни олиб, ўз “хушторининг” ёнига кетмоқчи бўлган. Бу ҳақда “Қалампир” нашри хабар бермоқда.

Маълумотларга қараганда, Эмилнинг рафиқаси Виктория вафот этган тақдирда, унинг турмуш ўртоғи 120 минг фунт стерлинг миқдордаги суғурта пулини олиши мумкин эди.

Сержант Эмиль Циллерс ўз рафиқасидан қутилиш режасини тузади. Биринчи марта Эмиль рафиқаси Виктория уйда қолган вақтида, газ мурватини бузиб қўяди. Аммо аёл мўъжизавий равишда тирик қолади...

Бу усул ҳам “самара” бермагач, кейинги режани амалга оширишга ўтади. Бу сафар у рафиқасини парашютдан сакрашга ундайди.

Дам олиш кунлари сайрга чиққан Виктория эркакнинг таклифи билан парашютдан сакрашга қарор қилади. Эмиль Циллерс парашютнинг муҳим деталларини олдиндан синдириб, носоз ҳолга келтириб, тайёрлаб қўйганди.

Сакраш давомида аёлга мустаҳкамланган учиш воситасининг на асосий, ва на қўшимча парашютлари очилади. Натижада Виктория кўплаб тан жароҳати олди, аммо сержантнинг “бахтига қарши” у яна тирик қолди.

Воқеа юзасидан суриштирувни бошлаган полициянинг шубҳаси Эмилга қаратилди. Аниқланишича, Эмиль шу куни ўз хуштори Стефани Голлерга энди озод эканлиги ҳақида олдиндан айтиб қўйган.

“Мен сен билан ҳаётда бирга бўлиш учун кўпчиликни қурбон қилишга тайёрман”, дея хабар жўнатган.

Кейинчалик маълум бўлишича, Эмиль ҳатто янги хуштори Стефанини ҳам алдаб юрган. У ўз рафиқасидан, қолаверса, хушторидан яширин тарзда собиқ рафиқаси Карли билан ҳам учрашиб юрган бўлган.

Ҳозирда Эмиль Циллерс “қинғирликлари” устидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Сержант суғурта пулларини олиш мақсадида рафиқасини ўлдирмоқчи бўлди