13:12 / 10.10.2017
6 777

Қозоғистон бош вазири Атамбоевнинг сўзларини «маъсулиятсизлик» деб атади

Қозоғистон бош вазири Атамбоевнинг сўзларини «маъсулиятсизлик» деб атади
Қозоғистон бош вазири Бақитжан Сагинтаев Қирғизистон президенти Алмазбек Атамбоевнинг Қозоғистон иқтисодий тараққиётига оид сўзларини “моҳияти жиҳатидан маъсулиятсиз, иғвогорона ва “ёлғон” дея атади. Сагинтаевнинг расмий изоҳи ҚР ҳукумати раҳбарининг сайтида эълон қилинди.

Қозоғистон бош вазирининг сўзларига қараганда, Қирғизистон президентининг “сайловолди мақсадлари йўлида” айтган фикрлари мамлакатлар ўртасида қарор топган кўп асрлик дўстлик ва ўзаро ҳамкорликка зиён етказиши керак эмас.

Бақитжан Сагинтаевнинг таъкидлашича, шу йиллар давомида “Қозоғистон ҳамиша, айниқса оғир дамларда қирғиз халқининг ёнида турди, Қирғизистон раҳбариятининг илтимосларига ҳурмат билан муносабатда бўлди». Унинг маълумотларига кўра, Қозоғистоннинг Қирғизистон иқтисодиётига киритган инвестиция ҳажми 820 млн АҚШ долларини ташкил қилади.

“Қирғизистон президенти Атамбоевнинг бундай иғвогорона баёнотларига қарамай, Қозоғистон ҳукумати қозоқ-қирғиз ўзаро стратегик шериклик ва ҳамкорлигини бундан кейин ҳам чуқурлаштириш ва кенгайтириш ниятида», — дея баёнот берди Сагинтаев.

7 октябрь куни Алмазбек Атамбоев давлат мукофотларини топшириш маросимида айрим номзодлар ва Қозоғистон ҳукуматини танқид қилган эди. Президент баёнот бериб, қўшни давлат раҳбарияти ва олигархлари президентлик сайловларига аралашаётганини айтган ва ҚРнинг айрим “расмий вакиллари” Бакиевларни — Қирғизистон собиқ президентининг оиласини қўллаб-қувватлаётганликда айблаб чиққан эди.

Манба: Tnews.uz

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Қозоғистон бош вазири Атамбоевнинг сўзларини «маъсулиятсизлик» деб атади