Хитойда куз фаслининг ўртасида нишонланадиган байрам бу йил алоҳида эсда қоларли бўлди: минглаб томошабинлар осмондан тушаётган улкан оловли шарнинг гувоҳига айланди. Бу ҳақда «National Geographic»га таяниб «Дарё» хабар берди.
4 октябрь куни «Кузнинг ўртаси» байрамини нишонлаётган Юньнань провинциясининг аҳолиси ҳамда меҳмонлари тўлин Ойни суратга олишга ҳаракат қилишди. Шу сабаб улкан метеоритнинг пайдо бўлгани эътибордан четда қолмади: видеода бир неча сония давом этган ёрқин нурни кўриш мумкин.
Йил давомида Ерга 4 миллиардга яқин астероиддан кичикроқ, бироқ сайёралараро кукундан йирикроқ осмон жисмлари қулайди. Ер атмосферасига катта тезликда (11—72 километр/сония) кириб келиб, ўзининг ортидан ёниш давомида ҳосил бўлган ёрқин изни қолдирган жисм — метеор дейилади, агар унинг бир қисми Ерга келиб тушса — метеорит бўлади. Хитойдаги байрамда ерга қулаган жисм — болид ҳисобланади: уларнинг ёрқинлиги 4 метрдан кам бўлмайди.
NASA’нинг маълумотларига кўра, оловли шарнинг тезлиги 14,6 километр/сонияни ташкил этган, атмосферани ёриб ўтишда пайдо бўлган энергияси эса 540 тонна тротил эквивалентига тенг бўлган.
Ўзининг ёрқинлигига қарамай, бу Хитой тарихида кузатилган энг катта болид эмас. Рекорд 2009 йилда 2,3 минг тонна тротил эквивалентига эга метеор ерга қулаганида ўрнатилган. “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Шавкат Мирзиёев: “Фаластинлик болалар ва аёлларни беғараз даволашга тайёрмиз”
Блинкен Исроилдан учта муаммони ҳал этишни талаб қилди
НАТО бош котиби Украинанинг фронтдаги аҳволи ёмонлашганини тан олди
Эрдўғон Туркия Исроил билан алоқаларини узганини маълум қилди
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
Рақобат қўмитаси биржада Аи-80 бензини бошланғич нархига чеклов ўрнатди
Чет эл валюталарининг ўзбек сўмига нисбатан янги қийматлари эълон қилинди
Сирдарёда ЙТҲ содир этган ҳайдовчидан пул олган ЙПХ ходими қамалди