Туркманистон Президенти Гурбангули Бердимуҳамедов Россия талабининг камайиши ва жаҳонда нархларнинг тушиб кетишидан зарар кўраётган мамлакат нефтгаз тармоғини қўллаб-қувватлаш мақсадида ўн миллиард долларлаб маблағ ажратишга ваъда берди.
«Яқин етти йилда биз 240 миллиард манат сармоя киритамиз. Нефтегаз мажмуасига 159 миллиард манат инвестиция ётқизамиз», — деди Бердимуҳамедов. У бу ҳақда 9 октябрь куни Оқсоқоллар Кенгаши мажлисида баёнот берди.
Табиий газ заҳираси бўйича жаҳонда тўртинчи ўринда турувчи Туркманистон 2016 йилда Россия туркман газини сотиб олишни тўҳтатганидан сўнг энергоресурсларни етказиб бериш борасида Хитойга боғлиқ бўлиб қолди. Бердимуҳамедов шунингдек, мамлакат иқтисодиётини углеводородларга тобелигидан озод қилиш мақсадида Туркманистан тез орада электрокарлар ишлаб чиқаришни йўлга қўйишини таъкидлади. Бердимуҳамедов баёнот бериб субсидияларини тўҳтатиш йўли орқали давлат даромадларини кўпайтириш ниятини эълон қилди. Маълумки давлат субсидиялари унинг ўтмишдоши Сапармурат Ниёзов даврида киритилган эди.
Бердимуҳамедов “давлат маблағларини самарали, тежамли ва эҳтиёткорлик билан сарфлайдиган вақт етиб келгани” ҳақида баёнот берди. 1990-йилларда собиқ совет республикасида жорий қилинган субсидия натижасида аҳолининг бепул газ, сув ва электр энергияси билан таъминланишига имконият яратиб берилган эди.
Манба: Tnews.uz “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Шавкат Мирзиёев: “Фаластинлик болалар ва аёлларни беғараз даволашга тайёрмиз”
Эрдўғон Туркия Исроил билан алоқаларини узганини маълум қилди
Рақобат қўмитаси биржада Аи-80 бензини бошланғич нархига чеклов ўрнатди
Шавкат Мирзиёев Ар-Риёд шаҳрига етиб борди (фото)
Рууд ван Нистелрой ва яна уч мураббий “Манчестер Юнайтед”ни тарк этди
"Майк Тайсон - Жейк Пол" бокс оқшомининг барча иштирокчилари билан танишинг
Нима учун айнан кузда кўпроқ киви истеъмол қилиш керак?
АҚШ Регистон майдони архитектурасини сақлаб қолиш учун 500 минг доллар ажратди