18:01 / 11.10.2017
5 962

Қозоғистон бош вазири: Биз ҳеч қачон Қирғизистонга чеклов қўлламаганмиз

Қозоғистон бош вазири: Биз ҳеч қачон Қирғизистонга чеклов қўлламаганмиз
«Қозоғистон – Қирғизстон учун биродор бўлган давлат. Бу шунчаки сўз эмас», — дея баёнот берди Қозоғистон бош вазири Бақитжан Сагинтаев ҳукумат мажлисида, Қирғизистон президенти Алмазбек Атамбаевнинг сўзларига муносабат билдирар экан.

Сагинтаевнинг таъкидлашича, Қирғизистонинг барча транспорт, савдо алоқалари — авиа, темирйўл, автомобиль йўналишлари Қозоғистон орқали ўтади.

«Биз ҳеч қачон чеклов чораларини кўрмаганмиз. Бундан ташқари шу йиллар давомида бизнинг мамлакат қирғиз халқига ёрдам бериб келади, биз Қирғизистон раҳбариятининг илтимосларини тушуниш билан қабул қиламиз», — деди Қозоғистон бош вазири. Унинг чиқиши Facebookдаги расмий саҳифасида эълон қилинди.

Сагинтаевнинг баёноти Қирғизистон билан чегарада назорат кучайтирилгани тўғрисида тарқатилган хабарлар билан бир вақтга тўғри келиб қолди. Қирғизистон Давлат чегара хизмати маълумотларига кўра, 10 октябрь соат 18.00дан бошлаб транспорт ва шахсларнинг қирғиз-қозоқ чегарасидаги назорат-ўтиш пунктларидан ўтишида қўшни давлат томонидан кучайтирилган тартибда амалга оширилмоқда.

10 октябрь куни кечқурун ижтимоий тармоқ фойдаланувчилари одамлар бир неча соатдан бери навбатда тураётгани, юк машиналари диққат билан текширилаётгани ҳақида маълум қилишди.

Қирғизистондаги 2010 йилги апрель воқеаларидан сўнг Қозоғистон бир томонлама икки мамлакат ўртасидаги чегаралардаги ўтиш пунктларини бир томонлама беркитган эди. Ўшанда Остона бир ойдан сал кўп вақт ўтиб чегараларни очган эди.

Манба: Tnews.uz

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Қозоғистон бош вазири: Биз ҳеч қачон Қирғизистонга чеклов қўлламаганмиз