21:20 / 11.10.2017
6 370

Лос ва бўрининг олишуви дрон ёрдамида суратга олинди

Лос ва бўрининг олишуви дрон ёрдамида суратга олинди
Канадалик Дэн Найстедт Шимолий Онтарио кўлида лоснинг бўри билан олишувини тасвирга олишга муваффақ бўлди. 6 дақиқалик видео DJI Phantom 4 Pro дрони ёрдамида суратга олинган, деб ёзади Кун нашри.

Бўри лосдан ўлчами кичик бўлишига қарамай, қўққисдан ўрмондан чиқиб саёзликда турган лосга ҳужум қилиб қолган. Дастлаб лос бўридан ҳимояланиб, унга туёқлари билан зарба беришга уринади. Шундай лаҳзалардан бирида бўри лоснинг оёғига ҳиппа ёпишиб олади ва уни қўйиб юборишни истамайди. Лос харчанд уринмасин, бўри уни қўйиб юбормайди. 2 дақиқачадан кейин лос охир-оқибат бўрининг жағлари орасидан чиқишга муваффақ бўлади ва қирғоқ бўйлаб қоча бошлайди. Бўри ўлжани қўйиб юборишни истамай, унинг ортидан анча вақт сузиб борган.

Натижада лос кўл ичига анча ичкарилаб кетгач, лосни таъқиб қилишдан хорган бўри ортга қайтишга қарор қилган. Ролик сўнгида темир йўл изларида туриб насиб қилмаган ўлжаси ортидан кузатиб турган иккита бўри тасвирланган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Лос ва бўрининг олишуви дрон ёрдамида суратга олинди