«Челси», «Манчестер Сити» ва «Милан» жамоасининг собиқ ҳужумчиси, ҳозирда эса сиёсий арбоб бўлган Жорж Веа Либерия президенти этиб сайланди. Веа давлат раҳбари учун сайловларда ўзининг бош рақобатчиси – Либерия вице-президенти Жозеф Бокайнинг устидан ғалаба қозонди. 51 ёшли Веанинг кутилмаган муваффақияти ҳақида Kun.uz нашри хабар бермоқда.
Собиқ футболчи 2005 йилда ўз давлати президентлиги учун сайловларда иштирок этган ва овоз беришнинг иккинчи турида сайловчиларнинг 40 фоиздан ортиқ овозларини қўлга киритганди, бироқ якунда Элен Жонсон-Серлифга ютқазиб қўйган. Эндиликда, Веа уни давлат раҳбари лавозимида алмаштиради.
Веа 1995 йилги «Олтин тўп» соврини соҳиби саналади. Шунингдек, у 3 марта (1989, 1994, 1995) Африканинг энг яхши ўйинчиси, деб тан олинган. «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Шавкат Мирзиёев: “Фаластинлик болалар ва аёлларни беғараз даволашга тайёрмиз”
Эрдўғон Туркия Исроил билан алоқаларини узганини маълум қилди
Рақобат қўмитаси биржада Аи-80 бензини бошланғич нархига чеклов ўрнатди
Шавкат Мирзиёев Ар-Риёд шаҳрига етиб борди (фото)
Рууд ван Нистелрой ва яна уч мураббий “Манчестер Юнайтед”ни тарк этди
"Майк Тайсон - Жейк Пол" бокс оқшомининг барча иштирокчилари билан танишинг
Нима учун айнан кузда кўпроқ киви истеъмол қилиш керак?
АҚШ Регистон майдони архитектурасини сақлаб қолиш учун 500 минг доллар ажратди