13:03 / 12.10.2017
10 254

16 ёшли йигит пахта уюми ичида қолиб вафот этди

16 ёшли йигит пахта уюми ичида қолиб вафот этди
Куз фасли пахта йиғим-терим мавсуми эканлиги маълум. Ўзбекистонда бўлгани каби Қозоғистонда ҳам айни вақтда пахта далаларида терим айни авжида.

Жанубий Қозоғистон вилоятининг Ордабаси туманида 16 ёшли ўспирин йигит пахта даласида ҳалок бўлди. Бу ҳақда “Qalampir.uz” сайти хабар бермоқда.

Фалокат 10 октябрь куни Тўрткўл қишлоғида юз берди. Шу ҳудуднинг фавқулодда вазият департаменти хабар қилишича, ўспирин йигит пахта даласида дам олиш мақсадида момиқ тўла аравага ётган. Бошқа пахта терувчилар уни дам олаётганлигини сезишмаган.

Бу вақтда комбайн пахта ортилган аравани бошқа ҳосилга қўшиб ортган. Ўспирин эса пахта уюми остида қолиб кетган. У оғир тан жароҳати олиб, оқибатда вафот этган.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » 16 ёшли йигит пахта уюми ичида қолиб вафот этди