Президент Алмазбек Атамбоевнинг Россияга 2017 йил июндаги давлат ташрифи давомида Қирғизистоннинг Россия олдидаги қарзларини муддатидан олдин ва биратўла кечиб юбориш ҳақидаги баённома имзоланган эди.
Баённомани ратификация қилиш ҳақида парламент кўриб чиқишига келиб тушган қонун лойиҳасида бу ҳақда сўз юритилади, деб ёзмоқда «Tnews.uz» сайти.
Қонун лойиҳасининг ташаббусчиси – Молия вазирлигиизоҳ беришича, 2012 йилда Россия Қирғизистоннинг 488,9 млн АҚШ доллари суммасидаги барча қарзларини кечиб юборишга розилик билдирган. 2013 йилда Россия 188,9 млн доллардан кечиб юборди. Битимга кўра, қолган 300 млн доллар 10 йил давомида – 2016 йилдан 2025 гача – ҳар йили 30 млн доллардан кечиб юборилиши лозим эди.
2017 йил 20 июнда, президент Алмазбек Атамбоевнинг Россияга ташрифи вақтида ҚРнинг РФ олдидаги 2012 йилдан буён қарздорлигини тартибга солиш ҳақидаги битимга баённома имзоланди. Баённомани маъқуллаш қарздорликни муддатидан олддин ва биратўла қисқартириш имконини беради. Бу билан, ҳозирги вақтда Қирғизистоннинг Россия Федерацияси олдида мавжуд бўлган қарзи бекор қилинади.
Молия вазирлигида таъкидлашларича, 240 млн доллар ҳажмидаги қарзнинг биратўла кечиб юборилиши давлатнинг ЯИМга нисбатан ташқи қарзи даражасини 3,8%га қисқартиради. Битим кучга кириши учун, давлат ичидаги таомилларни амалга ошириш лозим бўлади. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Шавкат Мирзиёев: “Фаластинлик болалар ва аёлларни беғараз даволашга тайёрмиз”
Эрдўғон Туркия Исроил билан алоқаларини узганини маълум қилди
Рақобат қўмитаси биржада Аи-80 бензини бошланғич нархига чеклов ўрнатди
Шавкат Мирзиёев Ар-Риёд шаҳрига етиб борди (фото)
Рууд ван Нистелрой ва яна уч мураббий “Манчестер Юнайтед”ни тарк этди
"Майк Тайсон - Жейк Пол" бокс оқшомининг барча иштирокчилари билан танишинг
Нима учун айнан кузда кўпроқ киви истеъмол қилиш керак?
АҚШ Регистон майдони архитектурасини сақлаб қолиш учун 500 минг доллар ажратди