9 685
Саудия Арабистони қироли чиқарган фармонлар дунё аҳлини ҳайратдан ёқа ушлашга мажбур этмоқда…
Расмий хабарларга кўра, Саудия Арабистони қироли Салмон ибн Абдул-Азиз аль-Сауд халқ, мамлакат фаровонлиги учун шундай фармонлар эълон қилганки, ҳайратга тушмай иложингиз йўқ, деб ёзади Hordiq.uz нашри.
Масалан, 2015 йили акасининг ўлимидан сўнг Саудия Арабистони тахтига ўтиргач, давлат бюджетидаги хизматчилар, талабалар ва пенсионерларга икки ойлик маош миқдорида мукофот пули тарқатди. Турли сабаблар билан жаримага тортилган 500 нафарга яқин фуқаро бу жарималардан озод этилди. Жарималар 133 минг АҚШ доллари миқдорида бўлиб, қирол буни хазинадан тўлаш ҳақида фармон берди.
Салмон ибн Абдул-Азиз аль-Сауд «Твиттер» ижтимоий интернет тармоғида ўз саҳифасига эга ва шу орқали фуқаролар билан фикр алмашади, ёрдам сўралса, имкон даражасида ёрдам кўрсатади.
Бундан ташқари, у қироллик тахтига ўтиргач, қуйидаги ишларни амалга оширди:
Турмаларда жазо муддатини ўтаётган хорижлик жиноятчиларни ватанига ҳайдаб солди. Бу жиноятчиларга келгусида Саудия Арабистонига кириш тақиқлаб қўйилди. Қиролнинг айтишича, ўзга мамлакатларнинг жиноятга қўл урган фуқароларини боқишни истамабди.
Ўз халқи ичимлик суви ва электр қувватидан текин фойдаланиши учун хазинадан 20 миллиард доллар маблағ ажратди.
Маданият, спорт, таълим соҳаси, кооператив ва касаба уюшмалари ҳаракатини ўз қаноти остига олди. Уларни етарлича маблағ билан таъминлади. «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Шавкат Мирзиёев: “Фаластинлик болалар ва аёлларни беғараз даволашга тайёрмиз”
Эрдўғон Туркия Исроил билан алоқаларини узганини маълум қилди
Рақобат қўмитаси биржада Аи-80 бензини бошланғич нархига чеклов ўрнатди
Шавкат Мирзиёев Ар-Риёд шаҳрига етиб борди (фото)
Рууд ван Нистелрой ва яна уч мураббий “Манчестер Юнайтед”ни тарк этди
"Майк Тайсон - Жейк Пол" бокс оқшомининг барча иштирокчилари билан танишинг
Нима учун айнан кузда кўпроқ киви истеъмол қилиш керак?
АҚШ Регистон майдони архитектурасини сақлаб қолиш учун 500 минг доллар ажратди