Аслида арвоҳлар эски қалъалар, ташландиқ уйлар, бинолар, қабристонларда бўлгувчи эди. Аммо 52 ёшли дайвер бирмингемлик Даррен Харриснинг сурати жуда кўпчиликни даҳшатга солмай қолмади. Дайвер Қизил денгизда сув остидаги арвоҳларни суратга олишга эришибди. Қизиқ, наҳотки, арвоҳлар сув остида ҳам кезишса?..
У Мисрнинг Хургад шаҳрида дам олиш билан бирга севимли хоббиси дайвинг билан шуғулланиб кўришга аҳд қилди. Сув остига шўнғиди-ю, дўстларини суратга олди. Сурат тайёр бўлгач, қараса, орқа фонда қандайдир қўрқинчли шакллар пайдо бўлибди. Бу шакл худди одам қиёфасида эди. Харрис бу шаклларнинг арвоҳ эканига сира шубҳа қилмади. Дарҳол қайтадан сув остига шўнғиди-ю… Жуда кўплаб худди шундай суратларни тайёрлашга эришди.
— Аслида менинг ўзим арвоҳ борлигига ишонмасдим, — деди у Англияга қайтгач. — Аммо суратлардаги қўрқинчли ва ноодатий шакллар ҳайрон қолдирди. Фикримча, бу шакллар денгизга чўкиб ўлган одамларнинг арвоҳи. Бунга сира шубҳам йўқ…
Интернет сайтларидаги фикрлар турлича бўлди. Харрисни кимлардир танқид остига олди, кимлардир ҳайратини сир тута олмади. Уфологлар, умуман, шундай манзаралар билан шуғулланишни ўзига касб қилиб олганлар ҳам сув остидаги арвоҳлар табиий эканини рад этишмади. Уларнинг фикрига кўра, денгизлар, океанлар остини ҳам Яратганнинг ўзи назорат этади. Сув остида ҳам ҳаёт бор. Кимлардир денгиз, океанга чўкиб боқий дунёга рихлат қилса, руҳи тинчлана олмайди, яқинларини соғинади, шундай ўлим топганидан афсуслар чекади. Шундай арвоҳлар боқий дунёга равона бўла олмай икки дунё оралиғида сарсон кезган маҳал тирик одамни кўриб қолса, албатта кўриниш бергиси келади. Шу йўл билан армонларини, соғинчини, истакларини изҳор этмоқчи бўлади.
Тағин худо билади!
Манба: Hordiq.uz “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Иммунитетни кўтариш учун 6 та энг яхши витамин
Рақобат қўмитаси биржада Аи-80 бензини бошланғич нархига чеклов ўрнатди
Эрдўғон Туркия Исроил билан алоқаларини узганини маълум қилди
Шавкат Мирзиёев: “Фаластинлик болалар ва аёлларни беғараз даволашга тайёрмиз”
Шолц «тез орада» Путин билан гаплашишга тайёрлигини маълум қилди
Трамп АҚШ бош прокурори лавозимига конгрессмен Гетц номзодини илгари сурди
Реваншда ғалаба қозониш учун Тайсон Фьюрига нима керак?
1 декабрдан ичимлик ва оқова сув учун тўлов фақат электрон шаклда амалга оширилади