
Қозоғистон билан чегарадаги ўтказиш жойларидаги масалаларни ҳал қилиш учун президентлар даражасида музокаралар ўтказилиши зарур. Қирғизистоннинг собиқ президенти Роза Отунбаева «Соф сайловлар учун» ҳаракатининг матбуот конференциясида шундай фикр билдирди, деб ёзмоқда «Tnews.uz» сайти.
«Энг асосийси, президент қадам ташлаши керак. Президент ўз масъулиятини ҳис қилаяптими, билаяптими? Кечирим сўрамаганда ҳам, ҳеч бўлмаса, Қозоғистон президентига ёндашув топиши ва унга мурожаат қилиши керак», — деди у икки мамлакат чегарасидаги вазиятни шарҳлай туриб.
Отунбаева масалани ҳукуматлар даражасида ҳал қилишнинг иложи йўқ, деб ҳисоблайди.
Қозоғистон билан чегарадаги вазият 10 октябрь куни мураккаблашди. Қирғизистон давлат чегара хизматининг маълумотларига қараганда, Қозоғистон чегарадан ўтказишни кучайтирилган тартибда амалга ошира бошлади. Натижада ўтказиш жойларида навбатлар юзага келди.
Аввалроқ, 7 октябрь куни, президент Алмазбек Атамбоев Қозоғистон президентини Қирғизистоннинг ички ишларига ва президент сайловларига аралашишга уринишда танқид қилган эди. У Нурсултон Назарбоевни президентликка номзод Ўмурбек Бабанов билан учрашгани учун, шунингдек бошқа номзод Темир Сариев қозоқ бизнесмени Булат Утемуратов билан учрашгани учун танқид остига олди. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар