Коста-рикалик балиқчилар катта корифена балиғи ошқозонида ўнлаб кичик тошбақаларни аниқлашди.
Ушбу ҳолат тасвирланган видеода бир йигит катта ўлчамли балиқнинг қорнини ёраётгани ва ундан денгиз тошбақаларини чиқариб олаётганини кўриш мумкин. Эркак балиқ ошқозонидан бирин-кетин 32 та тошбақани чиқариб олади.
Кўринишича, балиқ қармоққа илинишдан олдин тошбақалар билан "тушлик" қилиб олган. Бахтга қарши, тошбақаларнинг барчаси ўлик ҳолда бўлган. Йигит охирида буни ўзига хос имо-ишора билан кўрсатади.
Катта корифенанинг узунлиги 1,5 метргача етади ва у асосан балиқ, қисқичбақалар ва калмарлар билан озиқаланади. Бу балиқ дунёдаги энг тез сузувчи балиқлардан бири ҳисобланади.
“Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Шавкат Мирзиёев: “Фаластинлик болалар ва аёлларни беғараз даволашга тайёрмиз”
Рақобат қўмитаси биржада Аи-80 бензини бошланғич нархига чеклов ўрнатди
Эрдўғон Туркия Исроил билан алоқаларини узганини маълум қилди
Иммунитетни кўтариш учун 6 та энг яхши витамин
Илон Маск ўз манфаатларини илгари суриши Трамп жамоасига ёқмаяпти
"Майк Тайсон - Жейк Пол" бокс оқшомининг барча иштирокчилари билан танишинг
Исроил бош вазири Бинямин Нетаняҳу ниҳоят тан олди...
Нима учун айнан кузда кўпроқ киви истеъмол қилиш керак?