Сомали пойтахти Могадишода содир этилган портлашлар оқибатида ҳалок бўлганлар ва жароҳатланганлар сони ошди. Бу ҳақда Сомали федерал ҳукумати ахборот вазири Абдураҳмон Умар Осмон твиттерда маълум қилди.
"Аш-Шабоб"нинг ваҳший ҳужуми оқибатида ҳалок бўлганлар сони 276 гача ва жароҳатланганлар сони 300 гача етди", деб ёзган амалдор.
Аввалроқ 231 киши ҳалок бўлгани ва 275 киши яралангани маълум қилинганди.
Теракт 14 октябрда шаҳарнинг Ходан туманидаги меҳмонхона ёнида содир этилган. Портловчи моддалар билан юкланган юк машинаси портлатилган. Бирорта террорчилик гуруҳи ушбу теракт учун жавобгарликни ўз зиммасига олмаган, бироқ ҳукумат терактни содир этишда "Аш-Шабоб" террорчилик гуруҳини айбламоқда.
Манба: Kun.uz «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Эрдўғон Туркия Исроил билан алоқаларини узганини маълум қилди
Шавкат Мирзиёев: “Фаластинлик болалар ва аёлларни беғараз даволашга тайёрмиз”
Иммунитетни кўтариш учун 6 та энг яхши витамин
Рақобат қўмитаси биржада Аи-80 бензини бошланғич нархига чеклов ўрнатди
АҚШда Трамп сиёсатидан қочмоқчи бўлганларга 4 йиллик саёҳат таклиф қилинди
Нодирбек Абдусатторов Ҳиндистондаги мусобақада пешқадам бўлиб турибди
Филмлар, қўшиқлар ва сериаллар «маънавий экспертизадан» ўтказилади
Чет эл валюталарининг ўзбек сўмига нисбатан янги қийматлари эълон қилинди