11:10 / 17.10.2017
17 539

Ер юзининг энг кекса кишиси ким?..

Ер юзининг энг кекса кишиси ким?..
Расмий ҳужжатларда ер юзидаги энг узоқ яшаган инсон сифатида хитойлик Ли Цинъюннинг номи тилга олинади. У оз эмас, кўп эмас, 256 йил умр кўрган. Ли бобонинг ҳаётлигида 24 нафар хотини бор эди. Шуларнинг 23 нафарини ўз қўли билан боқий дунёга кузатган.

Хотинларидан жами 180 нафар фарзанд кўрган.
Ли бобо 1677 йили Хитойда таваллуд топган. 10 ёшида Хитой бўйлаб ёлғиз саёҳат қилишни бошлаган. Узоқ вақт Тибетда яшаган. Кейинчалик бошқа мамлакатларга саёҳат қилиб гиёҳлар ва уларнинг организмга таъсирини чуқур ўрганган.

71 ёшида ҳарбий жанг санъатидан ёшларга таълим беришни бошлаган. Ҳаёти давомида у нафас олиш техникасини чуқур ўзлаштирган ҳолда гиёҳлардан тайёрланган ичимликлар ичган. Баъзи маълумотларда айтиладики, нафас олиш ва чиқариш техникасини 130 ёшида тўлиқ ўзлаштиришга эришган. Бу санъатни эса тарки дунё қилиб, тоғларда яшаган 500 ёшли қариядан ўрганган экан.
Архивда Ли бобонинг бўйи икки метрдан зиёд бўлгани, 256 ёшида 60 ёшли қария кўринишида экани алоҳида таъкидланган. Уни 150, 200 ёшида шахсан Хитой ҳукумат раҳбарлари табриклаб, откриткалар, эсдалик совғалари ҳадя этишган.

Одамлар шунча кўп умр кўришининг сир-асрорини сўрашганда, Ли бобо шундай жавоб қилган:
— Узоқ умр кўриш аслида худодан берилади. Бироқ бандалар ҳам ҳаракат қилиши лозим. Шундай экан, узоқ яшашни истасангиз, юрагингизда ҳеч қачон безовталик кўзга ташланмасин, доимо худди тошбақадек ўтиринг, кабутардек сергакликка эга бўлинг ва итдек ухланг…

Ли бобо ўлишига 6 йил қолганда қадрдон қишлоғига қайтган ва жон бериш арафасида шундай деган экан:
— Мен ҳаётимда нимани режалаштирган, ният қилган бўлсам, барчаси амалга ошди. Энди хотиржамлик ва ёруғ юз билан абадий яшар уйимга қайтаман. Алвидо, одамлар!

Манба: Hordiq.uz

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Ер юзининг энг кекса кишиси ким?..