date

Иркутскда икки нафар ўзбекистонлик тупроқ остида қолди...

Иркутскда икки нафар ўзбекистонлик тупроқ остида қолди...
Россиянинг Иркутск вилоятида уч нафар ўзбекистонлик тўрт метр чуқурликдаги траншеянинг четидаги тупроқ қулаши оқибатида унинг тагида қолиб кетди. Бу ҳақдаQalampir.uz нашри хабар бермоқда.

Хабарда ўзбекистонликларнинг бир нафари қутқарилгани айтилган.

Иркутскдаги Захаров кўчасида 14-уй ёнида олиб борилаётган тупроқ ишлари давомида узунлиги ўн метр ва чуқурлиги тўрт метр бўлган траншеяда тупроқ қулаши юз бергани ва бунда уч нафар Ўзбекистон фуқаролари жабрлангани айтиб ўтилган.

Бир ишчи қутқарилгани ва икки нафари тупроқ уюми остида қолгани таъкидланди.

Бахтсиз ҳодиса юз берган ҳудудда қидирув-қутқарув ишлари олиб борилаётгани ҳамда фавқулодда ҳолат тафсилотлари аниқлаштирилаётгани хабар қилинди.
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Дунё » Иркутскда икки нафар ўзбекистонлик тупроқ остида қолди...