Ҳайдовчи бахтли тасодиф туфайли омон қолди (видео)

Ҳайдовчи бахтли тасодиф туфайли омон қолди (видео)
17 октябрь куни Хитойнинг Чжухай шаҳрида кузатув камераси гидравлик краннинг светофорда турган ҳайдовчининг машинаси устига қулаб тушганини ёзиб олди.

Тасвирни кўрганингизда ҳайдовчининг соғ қолганига ишонмайсиз. Аммо мўъжиза рўй берди, ҳайдовчи бахтли тасодиф туфайли омон қолди. Кран қулагандан бир сония ўтиб, машинанинг олд ойнасидан ҳайдовчи чиқди.

Yahoo News нашрининг хабарига кўра, ҳайдовчининг тўпиқ суягига шикаст етган ва дарҳол яқин касалхонага етказилган.
[media=https://youtu.be/p38uJYmPmXM]
Zamin.uz сайтини Google'га қўшинг"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Nodirbek Razzokov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Изоҳлар 0

Мавзуга оид янгиликлар