
Испания ташқи ишлар вазири Альфонсо Дастис федерал ҳукумат Каталонияда тартибни қайта тиклашга уринаётганини таъкидлаб ўтди. Бу ҳақда, «Газета.ru»га асосланиб, «Дарё» хабар бермоқда.
«Испания ҳукумати — катта хоҳиш билан эмас — тартиб-интизомни тиклашга, конституцияни тиклашга, шунингдек, каталонияликлар ҳуқуқларини тиклашга уринмоқда», — деди у.
Муқаддам федерал ҳукумат Каталония мухторияти раҳбариятини четлаштирмоқчи экани маълум бўлган эди.
Вазир Каталония аҳолиси маҳаллий ҳокимият чақириқларига жавоб бермаслигига умид билдирди.
«Биз Каталониянинг кундалик муаммоларини маҳаллий қонунлар ва меъёрларга кўра ҳал қиладиган раҳбариятни ҳокимиятга келтирмоқчимиз. Умид қиламанки, аҳоли маҳаллий ҳукуматнинг чақириқларига жавоб бермайди, негаки уларда бундай кўрсатма бериш ҳуқуқи бўлмайди», — хулоса қилди Дастис. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар