Оренбург–Қозон йўналишидаги автомобиль йўлининг 231-километрида, аниқроғи Комиссаровка қишлоғи яқинида йўл-транспорт ҳодисаси юз бергани хабар қилинди.
Пономарёв тумани полиция ходимлари томонидан енгил автомобиль ҳайдовчиси жабрланган ЙТҲ юзасидан текширув ўтказилмоқда.
Ҳуқуқ тартибот ходимларининг маълумотига кўра, 47 ёшли Ўзбекистон фуқароси бўлган Captiva ҳайдовчиси ҳаракат вақтида бошқарувни йўқотган ҳамда ҳаракат йўналишининг чап томонидаги чуқурликка тушиб кетган. Машинанинг айланиб кетиши натижасида салонда бўлган 53 ёшли йўловчи умуртқа поғонасидаги жароҳат сабаб шифохонага ётқизилган.
ЙТҲ юзасидан полициячилар томонидан текширув материаллари тайёрланган. Текширув ишлари якунлангач, тегишли қарор қабул қилиниши кутилмоқда. “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Шавкат Мирзиёев: “Фаластинлик болалар ва аёлларни беғараз даволашга тайёрмиз”
НАТО собиқ қўмондони: “Путин Украинанинг тахминан 20 фоизини қўлга киритади”
АҚШ Исроилга пули тўланган бульдозерларни бермади
Рақобат қўмитаси биржада Аи-80 бензини бошланғич нархига чеклов ўрнатди
Трамп Путинга қўнғироқ қилиб, Украинадаги урушни муҳокама қилди
Трампнинг ўғли Зеленский яқин орада «нафақадан» маҳрум бўлишини ёзди
Иммунитетни кўтариш учун 6 та энг яхши витамин
Россия томонидан учирилган иккита дрон Молдова ҳудудига қулаб тушди