11:57 / 25.10.2017
6 407

Туркиялик ота бунга қизи сабаб бўлганини айтиб, ўзини отиб қўйди

Туркиялик ота бунга қизи сабаб бўлганини айтиб, ўзини отиб қўйди
Туркиялик ота қизининг унаштирилганидан хабар топгач, хафа бўлиб «Facebook Live» тўғридан-тўғри эфирида ўз жонига қасд қилди, деб ёзади «New York Post».

Туркиянинг Кайсери шаҳрида яшовчи 54 ёшли Айхан Узун фойдаланувчиларга ёшлар ундан тўй учун рухсат сўрамагани ва ўзбошимчалик билан қарор қабул қилгани сабабли, ўз ҳаётига нуқта қўймоқчилигини айтган, деб хабар беради Daryo.uz.
«Мени бундай аҳволга олиб келганлар дафн маросимимга келишини истамайман», — деган у.

Эркакнинг сўзларига кўра, «қизининг ҳаётидаги энг қувончли кун» — унинг унаштируви ҳақида унга қўнғироқ қилган хотини орқали хабар топган. «Ҳеч ким мендан сўрамади. Ҳеч ким менга эркак кишидай муносабатда бўлмайди», — деб айтган у.
Эркакнинг қўлидаги тўппончани кўрган фойдаланувчилар уни бу йўлдан қайтаришга уринган, аммо у ўзи ҳозир ҳис қилаётган азобни ҳеч кимга раво кўрмаслигини айтгач, барча билан хайрлашиб, тепкини босган.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Туркиялик ота бунга қизи сабаб бўлганини айтиб, ўзини отиб қўйди