10:57 / 26.10.2017
5 676

Киев марказида портлаш содир этилди

Киев марказида портлаш содир этилди
25 октябрь кечки вақт Киев марказидаги "Эспрессо" телеканалидан чиқиш жойида портлаш содир этилди. Бунинг оқибатида бир киши ҳалок бўлган ва 4 киши, жумладан Олий рада депутати Игорь Мосийчук жароҳат олган. Жароҳатланганлар шифохонага олиб кетилганлар.

Украина ички ишлар вазири маслаҳатчиси Антон Герашенконинг айтишича, портловчи қурилма кучи бир килограмм тротил эквивалентини ташкил қилган ва мотоциклга ўрнатилган бўлган.

"Дастлабки маълумотларга кўра, депутатнинг телеканалдан чиқиши вақтида у ерга қўйилган мотоцикл портлатилган", деб айтган Герашенко.

Портлаш вақтида депутатнинг 30 ёшли тан соқчиси ҳалок бўлган. Депутатнинг ҳаёти хавф остида эмаслиги маълум қилинган.

"Ҳозир Мосийчук шифохонада қолмоқда. У операция қилинмоқда. Унинг ҳаёти хавф остида эмас", деб маълум қилинган Facebook’даги хабарда.

Портлаш теракт сифатида таснифланган, уни тергов қилиш билан Украина хавфсизлик хизмати шуғулланади. Ушбу ҳолат юзасидан Украина ЖКнинг 258-моддаси (теракт) бўйича жиноий иш қўзғатилган.

Таъкидланишича, воқеа жойида тезкор гуруҳ ва портловчи моддалар бўйича мутахассислар иш олиб бормоқдалар.

Манба: Kun.uz

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Киев марказида портлаш содир этилди