date
views 12 183

Японияда иккита хурмо салкам 5000 АҚШ долларига сотилди

Японияда иккита хурмо салкам 5000 АҚШ долларига сотилди

Бугун Японияда "Тэнкафубу" навли иккита хурмо 4,8 минг АҚШ долларига сотилди, деб хабар бермоқда РИА Новости.
Ушбу хурмоларнинг бу қадар қимматлигига сабаб уларнинг ғайриоддий тарзда ширин эканлигидир. Оддий хурмо таркибидаги шакар 15-16 градус бўлса, ушбу навга тегишли хурмоларда шакар даражаси 18 дан юқори. Сотилган хурмолар таркибида эса шакар кўрсаткичи 25 градусни ташкил этади. Шунингдек, сотилган олмалар япон ноклари каби қарсилдоқдир.

Маълумот учун, ушбу навни ҳосил қилишга 11 йил вақт сарф этилган бўлиб, у бор-йўғи бир йил аввал сотувга чиққан. Битта хурмонинг вазни 300 гр га тенг.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Японияда иккита хурмо салкам 5000 АҚШ долларига сотилди