06:24 / 27.10.2017
7 671

Қирғизистон кўмир нархини тартибга солмоқчи

Қирғизистон кўмир нархини тартибга солмоқчи
Қирғизистон иқтисодиёт вазирлиги кўмир нархларини қўшимча тартибга солишни таклиф қилмоқда. Қарор лойиҳаси жамоатчилик муҳокамасига қўйилган, деб ёзади Кун.уз нашри.

Ҳужжатда айтилишича, айни вақтда истеъмолчиларни арзон нархлардаги кўмир билан таъминлаш масаласи кўндаланг турибди. Давлат антимонопол органи кўмир қазиб олувчи корхоналарга ёнилғи учун улгуржи нархлар белгилаганига қарамай, охир-оқибат у истеъмолчиларга воситачилар орқали етиб боради.

Мониторинг натижалари бир ой ичида кўмир нархлари 20 фоизга ошганини кўрсатган. Республика бўйича ўртача кўмир тоннаси 4 минг 325 сом туради.

Кўмир нархи ошишига асосий сабаб Қирғизистон-Қозоғистон чегарасидаги муаммолар ва Қозоғистон ҳукуматининг Қирғизистонга кўмир экспорт қилишга тақиқлови бўлмоқда.

Қирғизистон ҳукумати истеъмочилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва рақобатни ривожлантириш мақсадида 90 кундан ошмаган муддатга ижтимоий аҳамиятдаги маҳсулотлар чакана нархини тартибга солиш ҳуқуқига эга.

Таъкидланишича, мутахассислар бир тонна кўмирнинг якуний нархини аниқлаш учун вилоятлардаги нархларни таҳлил қилишлари керак.

Шунингдек, Қирғизистон президенти Алмазбек Атамбоев Қирғизистон-Қозоғистон чегарасида автоташувчиларга овқатланишни ташкиллаштириш учун 1 млн сом ажратди. Бу ҳақда Атамбоев аппарати ахборот сиёсати бўлими маълум қилди.

Бўлим маълумотларига кўра, ушбу қарор Қирғизистоннинг назорат-ўтказиш пунктларидаги вазият ва совуқ тушиши билан боғлиқ ҳолда қабул қилинган. Атамбоев пуллар президентнинг ижтимоий муҳофаза ва қўллаб-қувватлаш жамғармаси томондан ажратилгани ҳақидаги фармойишни имзолаган.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Қирғизистон кўмир нархини тартибга солмоқчи