Япон полицияси саккиз йил давомида уй ва дўконларни ўмарган ўғри қўлга олинганини маълум қилди. Бу йиллар давомида у қора ниқоби ва эпчиллиги туфайли «Нинза Ҳэйсэя» лақабини олган. Қўлга олинган «нинза» 74 ёшда. Бу ҳақда «TJournal»га таяниб «Дарё» хабар берди.
Ўғри Осака шаҳрида яшовчи Минцуяки Танигава бўлиб чиқди. У электрон жиҳозлар дўконини ўмарганликда айбланмоқда. Полиция «нинза»нинг 250 та жиноятга алоқадорлиги таъкидламоқда, бу вақтда у 260 минг доллардан кўпроқ маблағни ўғирлаган. Терговчиларнинг сўзларига кўра, тез орада унга қўшимча айблар эълон қилиниши мумкин. Минцуяки аллақачон айбини тан олган.
«Нинза» биринчи ўғриликни 2009 йилда бошлаган. У қора ниқобли кийим кийган ва уйларга, дўконларга кирган. Полициянинг маълум қилишича, у катта куч ва эпчиллика эга эканлигини кўрсатган: ҳуқуқ-тартибот идораларидан қочиш вақтида у деворлар бўйлаб югурган. Шундан сўнг у кийимини алмаштириб, оломон ичида ғойиб бўлган.
Полиция Танигаванинг изига 2017 йилнинг баҳорида тушган. Ўшанда кўчадаги кузатув камералари «нинза»ни ўғриликдан сўнг ниқобсиз ҳолатда суратга олган. Қўлга тушганидан сўнг, «Агар ёш бўлганимда, ҳеч қачон тута олишмаган бўларди», — дея таъкидлаган «нинза». “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Шавкат Мирзиёев: “Фаластинлик болалар ва аёлларни беғараз даволашга тайёрмиз”
Иммунитетни кўтариш учун 6 та энг яхши витамин
НАТО собиқ қўмондони: “Путин Украинанинг тахминан 20 фоизини қўлга киритади”
АҚШ Исроилга пули тўланган бульдозерларни бермади
Трампнинг ўғли Зеленский яқин орада «нафақадан» маҳрум бўлишини ёзди
Трамп Путинга қўнғироқ қилиб, Украинадаги урушни муҳокама қилди
Рақобат қўмитаси биржада Аи-80 бензини бошланғич нархига чеклов ўрнатди
Учта вилоятда “валютчик”лар қўлга олинди