19:35 / 27.10.2017
5 038

Британиялик аёл 189 ўринли самолётда бир ўзи парвоз қилди

Британиялик аёл 189 ўринли самолётда бир ўзи парвоз қилди
Глазгодан Грециянинг Крит оролига амалга оширилган оддий парвоз Кэрон Грив учун ҳаётидаги энг унутилмас саёҳатга айланди. Британиялик аёл Jet2 бюджет авиакомпаниясининг 189 ўринли лайнерининг ягона йўловчиси бўлди, деб ёзади Кун.уз нашри.

57 ёшли ёзувчи аёл, кулинария китоблари муаллифи атиги 46 фунт стерлингга чипта харид қилган, шундай бўлса-да, у тўрт соатлик парвозни 189 ўринли самолётнинг VIP-мижози сифатида ўтказган.

Рўйхатдан ўтиш чоғида аёлга мазкур рейсга атиги уч киши талабгор бўлганини айтишган. Бироқ кутилган икки ҳамроҳ нима учундир аэропортга келмаган.

Кэроннинг таъкидлашича, бортда унга юқори даражали хизмат кўрсатилган. Ҳаво кемаси командири товушли алоқа орқали унга исми билан мурожаат қилган ва самолёт қайси мамлакатлар узра парвоз қилаётгани ҳақида сўзлаб берган. Бундан ташқари, Грив ҳатто бортдаги тушлик учун ҳам пул тўламаган.

"Ҳатто юкларимни кутишга ҳам ҳожат қолмади - уни нақ самолёт зинапоясининг тагига келтириб беришди. Шуниси ажабланарлики, қайтишда самолётнинг барча ўриндиқлари тўлган", - дейди Грив журналистларга.

Jet2 — Британия авиакомпания-лоукостери. Буюк Британиянинг 10 аэропортидан дунёнинг 14 мамлакатига парвозларни амалга оширади. Авиакомпания вакилларининг айтишича, ягона йўловчи учган рейс мавсумдаги сўнгги рейс бўлган, экипаж аъзоларининг бари йўловчига VIP-сервис тақдим этиш имкониятидан хурсанд бўлишган.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Британиялик аёл 189 ўринли самолётда бир ўзи парвоз қилди