ИШИД таркибига қўшилиш мақсадида мамлакатни тарк этган 100 дан ортиқ францияликлар Сурия ва Ироқ ҳудудида ҳам ижтимоий нафақа олишда давом этган. Бу ҳақда «The Telegraph»га таяниб «Дарё» хабар бермоқда.
Франция ва бошқа Европа мамлакатларида ўтказилган текширувлар айнан шундай хулосага келишга сабаб бўлди.
Ҳуқуқ-тартибот органларининг аниқлашича, 2012—2016 йилларда жангарилар ижтимоий нафақа сифатида ноқонуний равишда икки миллион евродан ортиқ маблағни қабул қилган.
Ўтган йили ИШИД террорчиларига ноқонуний нафақа тўлаш билан боғлиқ 420 та ҳолат қайд этилган.
Қайд этилишича, ижтимоий таъминот марказларига жангариларнинг қариндошлари мурожаат қилиб, уларнинг номидан ижтимоий нафақа олиб келган.
Олинган пул маблағлари воситачилар орқали Туркияга жўнатилган. Текширувлар натижасида 210 нафар туркиялик ва ливанлик, шунингдек 190 нафар франциялик воситачиларнинг шахси аниқланган.
Моддий таъминотнинг бу тури ўтган йили ижтимоий таъминот марказларига Францияни тарк этган фуқаролар рўйхати тақдим этилгач тўхтатилди. “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Шавкат Мирзиёев: “Фаластинлик болалар ва аёлларни беғараз даволашга тайёрмиз”
Трамп Путинга қўнғироқ қилиб, Украинадаги урушни муҳокама қилди
Фронтдаги вазият: Россия ҳарбийлари Курск областида қарши ҳужумга тайёрланмоқда
Россия Курск вилоятидаги ҳудудларини қайтариб олишга 50 минг ҳарбий тўплади
АҚШ Исроилга пули тўланган бульдозерларни бермади
Рақобат қўмитаси биржада Аи-80 бензини бошланғич нархига чеклов ўрнатди
Украина ҚК бош қўмондони: “Фронтдаги вазият мураккаб ва кескинлашиши мумкин”
Иммунитетни кўтариш учун 6 та энг яхши витамин