Бу лавозимга ҳукумат раисининг биринчи ўринбосари Сорай Саэнс де Сантимария тайинланди. Испания ҳукумат раҳбарларининг айтишича, бу ҳаракат Каталонияда мустақиллик эълон қилинишига қарши арзирли жавоб вазифасини ўтайди. Ўз ўрнида Каталония раҳбари Карлес Пучдемон эгаллаб турган лавозимидан озод этилди.
Шу билан бир вақтда Каталония шаҳарларида Испания байроғи йўқ қилинди. Пучдемон бу ҳаракатларни узоқ кутилган эркинлик байрами сифатида баҳолади.
Испания ҳукумати Каталония мустақиллигига тиш-тирноғи билан қаршилик кўрсатаётганига қарамай, кеча тундан то бугунга қадар мустақилликка бағишланган халқ намойишлари тўхтагани йўқ. Тахминан 20 мингга яқин одам намойишларда фаол иштирок этмоқда.
Германия, Англия, Франция ва яна бир қатор кўзга кўринган давлатлар эса Каталония мустақиллигини очиқчасига тан олмасликларини баён қилишди. Испания қироли ҳам қўл қовуштириб ўтиргани йўқ. У 2017 йил 21 декабрида Каталонияда янги сайловлар ташкил этилишини мамлакат аҳлига маълум қилди. Унинг айтишича, Испания ҳеч қачон бўлакларга бўлинмайди ва Каталония ҳам унинг таркибида қолади.
Мустақиллик муносабати билан ташкил этилган намойишларда оддий халқ вакилларининг полиция билан жиддий тўқнашувлари кузатилган. Расмий хабарларга қараганда, юзлаб фуқаролар қамоққа олинган. “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Шавкат Мирзиёев: “Фаластинлик болалар ва аёлларни беғараз даволашга тайёрмиз”
Трамп Путинга қўнғироқ қилиб, Украинадаги урушни муҳокама қилди
Фронтдаги вазият: Россия ҳарбийлари Курск областида қарши ҳужумга тайёрланмоқда
Россия Курск вилоятидаги ҳудудларини қайтариб олишга 50 минг ҳарбий тўплади
АҚШ Исроилга пули тўланган бульдозерларни бермади
Рақобат қўмитаси биржада Аи-80 бензини бошланғич нархига чеклов ўрнатди
Украина ҚК бош қўмондони: “Фронтдаги вазият мураккаб ва кескинлашиши мумкин”
Иммунитетни кўтариш учун 6 та энг яхши витамин