10:03 / 29.10.2017
6 360

Италиялик фермер далада Шимолий Корея етакчисининг улкан суратини яратди

Италиялик фермер далада Шимолий Корея етакчисининг улкан суратини яратди
Италиялик фермер Дарио Гамбарин ўзининг тракторида Верона яқинидаги дала майдонида Шимолий Корея етакчиси Ким Чен Иннинг 200 метрлик суратини яратди.

Гамбарин сурат юқорисида иккита ракетани тасвирлаган, остида эса инглиз тилида "Хавфли" деган ёзувни битган.

Сурат майдони 22 минг квадрат метрни, узунлиги 250 метрни, эни эса 90 метрни ташкил қилади. Таъкидланишича, фермерга бу суратни яратиш учун 5-6 соат вақт кифоя қилган.

"Ким Чен Ин катта хавфга эга ядровий синовлар ўтказади. Яна Дональд Трамп ҳам бор, у кучли шахс бўлгани сабаб Ким Чен Инга бўш келгиси йўқ. Бироқ улар инсоният ери билан ўйнашишмоқда: биз ядро урушига киришимиз учун битта бомба кифоя қилади", деб айтмоқда фермер.

Гамбарин Гамбургда ўтган "Катта йигирматалик" саммити олдидан Россия президенти Владимир Путин суратини яратганди. Умуман олганда, истеъдодли фермер бундай суратлари билан бир неча йил аввал танилган. Унинг асарлари орасида АҚШнинг собиқ президенти Барак Обама, Кубанинг собиқ етакчиси Фидель Кастро, Рим папаси Франциск ва бошқа машҳур одамларнинг суратлари бор.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Италиялик фермер далада Шимолий Корея етакчисининг улкан суратини яратди