
Корея яриморолидаги урушнинг илк кунлари ядровий қурол қўлланмаган тақдирда ҳам юз минглаб одамлар ҳалок бўлиши мумкин, деб хабар бермоқда Bloomberg ахборот агентлигига иқтибос келтирган ҳолда Кун нашри.
АҚШ конгрессининг тадқиқот хизмати маълумотларига кўра, агар Шимолий Корея анъанавий қуроллардан фойдаланганда ҳам жангларнинг биринчи кунлари ҳалок бўлганлар сони 30 мингдан 300 минггачани ташкил қилади".
Шимолий Корея чегарада катта миқдорда артиллерия жойлаштиргани эвазига "минутига 10 мингта снаряд отишга қодир".
"Шимолий Корея ўзининг ядровий, биологик ёки кимёвий қуролини қўллайдиган узоқ кечувчи уруш улкан сондаги қурбонларга олиб келади ҳамда Япония ва АҚШ ҳудудини қамраб олади", дейилган ҳисоботда.
Воқеаларнинг бундай ривожи АҚШ қуролли кучларининг Корея яриморолида катта кучларни сафарбар қилишига ва ҳарбийлар орасида катта йўқотишларга олиб келиши мумкин. Бундан ташқари, зиддият катталашиб, унга Хитой, Япония ва Россия ҳам тортилиши мумкин. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар