
Афғонистоннинг шимоли-шарқида жойлашган Қундуз вилоятида «Толибон» жангарилари билан навбатдаги тўқнашув вақтида 13 нафар полициячи ҳалок бўлган. Бу ҳақда «Пажвак» агентлигига асосланиб Кун.уз хабар берди.
Жангарилар билан тўқнашув якшанбага ўтар кечаси Хонобод тумани ҳудудида рўй берган. Туман раҳбари Ҳайатулла Амирийнинг маълумот беришича, маҳаллий вақт билан тунги соат 03:00 атрофида жангарилар полиция постига ҳужум қилган.
«Назорат-ўтказув пунктида жами 14 полициячи бўлган. Улардан бири қочиб қутулишга муваффақ бўлган, қолганлари ҳалок бўлган», — деган манба.
Жангарилар қуроллар ва Humvee автомобилини олиб кетишган. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар