Россиянинг Ми-8 вертолёти бўлаклари Баренцбург (Шпицберген архипелаги) яқинидаги денгиздан, тахминан 200 метр чуқурликдан топилди. Бу ҳақда Шимолий Норвегия қутқарув маркази маълум қилди. Бу ҳақда «РИА Новости»га таяниб «Дарё» хабар берди.
Россия ФВВ 28 октябрь, шанба куни ғойиб бўлган вертолётни қидириш учун Шпицбергенга ғаввослар ва юқори технологияли жиҳозлар, жумладан, Falcon сувости қурилмасини етказди. Қидирув ишларини россиялик ва норвегиялик қутқарувчилар олиб борди.
Норвегия қутқарув хизматига кўра, вертолёт ғойиб бўлиши арафасида ишлаб турган двигатель овози бирданига ўчиб қолганини одамлар эшитган.
Россиянинг Ми-8 вертолёти Шпицберген ороли яқинида 26 октябрда ҳалокатга учради. Унинг бортида саккиз киши, жумладан, Арктика ва Антарктика илмий-текшириш институтининг уч ходими бўлган. “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Шавкат Мирзиёев: “Фаластинлик болалар ва аёлларни беғараз даволашга тайёрмиз”
АҚШ Исроилга пули тўланган бульдозерларни бермади
Россия Курск вилоятидаги ҳудудларини қайтариб олишга 50 минг ҳарбий тўплади
НАТО собиқ қўмондони: “Путин Украинанинг тахминан 20 фоизини қўлга киритади”
Трампнинг ўғли Зеленский яқин орада «нафақадан» маҳрум бўлишини ёзди
Украина ҚК бош қўмондони: “Фронтдаги вазият мураккаб ва кескинлашиши мумкин”
Фронтдаги вазият: Россия ҳарбийлари Курск областида қарши ҳужумга тайёрланмоқда
Иммунитетни кўтариш учун 6 та энг яхши витамин