Хитойда 2035 йилга келиб 60 ёшдан катта одамлар сони 400 млн дан ошади. Бу ҳақда 29 октябрда Хитой жамоатчилик хавфсизлиги уюшмаси маълумотларига иқтибос келтирган ҳолда Kun.uz хабар берди.
"Бизнинг давлат 2000 йилда "кексаётган жамият"га эга давлатлар тоифасига тушган. 2000 йилдан кейин Хитойда кекса ёшли аҳоли ҳар йили 10 млн кишига ошиб борган", деб айтган уюшма раҳбари Чжэн Гунчэн.
Унинг таъкидлашича, Хитойда айни дамда 240 млн кекса киши бор. Бу ижтимоий қатлам борган сари кўпаймоқда, бу эса давлат бюджети, соғлиқни сақлаш ва ижтимоий таъминот тизимига юкламани оширади. Мутахассиснинг айтишича, Хитой борган сари кекса одамларни парваришлаш бўйича яхши шаклланган миллий стратегияга эҳтиёж сезмоқда.
"Бизнинг давлатга кексалар ҳуқуқлари самаралироқ ҳимоя қилиниши учун юридик меъёрлар тизимини қайта кўриб чиқиш талаб этилади", деб қўшимча қилган мутахассис.
Расмий маълумотларга кўра, айни вақтда Хитойда меҳнатга лаёқатли ёшдаги (15 ёшдан 64 ёшгача) аҳоли сони тахминан 1 млрд кишини ташкил қилади. Хитой оилани режалаштириш уюшмаси прогнозларига кўра, 2030 йилга келиб меҳнатга лаёқатлилар сони 958 млн кишигача, 2050 йилда эса 827 млн кишигача камайиб кетади. “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Иммунитетни кўтариш учун 6 та энг яхши витамин
НАТО собиқ қўмондони: “Путин Украинанинг тахминан 20 фоизини қўлга киритади”
АҚШ Исроилга пули тўланган бульдозерларни бермади
Россия Курск вилоятидаги ҳудудларини қайтариб олишга 50 минг ҳарбий тўплади
Трамп Путинга қўнғироқ қилиб, Украинадаги урушни муҳокама қилди
Томошабинлар нафратига учраган, саратонни енгган турк актрисаси — Ваҳиде Перчиннинг мураккаб тақдири
Украина ҚК бош қўмондони: “Фронтдаги вазият мураккаб ва кескинлашиши мумкин”
Фронтдаги вазият: Россия ҳарбийлари Курск областида қарши ҳужумга тайёрланмоқда