
Бутун Шимолий Корея бўйлаб охирги ҳафта давомида аҳолини эвакуация қилиш машқ қилинди. Бу ҳақда Kun.uz нашри хабар бермоқда.
Нашр маълумотларига кўра, машғулотлар мамлакатнинг турли қисмларидаги кичик шаҳарларда ўтказилган. Бундан ташқари, ёруғлик маскировкаси режими қўлланган. Бунда потенциал рақибни мўлжалдан оғдириш мақсадида бутун бошли аҳоли пунктларида чироқлар ўчириб қўйилган.
Бу хабарлар Пентагон раҳбари Жеймс Мэттиснинг Жанубий Кореяга ташрифи ортида пайдо бўлди. Мэттис АҚШ Шимолий Кореяни ҳеч қачон ядровий давлат деб тан олмаслигини ва Вашингтон Шимолий Корея муаммосини ҳарбий йўл билан ҳал қилишнинг бир нечта вариантини кўриб чиқаётганини маълум қилган.
Шимолий Кореяда бундай машғулотлар охирги марта 2003 йилда ўтказилган. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар