Қирғизистон маданият, ахборот ва туризм вазири Тугелбой Казаков республика тарих музейида 1956 йилдан бери сақлаб келинган “Баткен қизи” мумиёсининг дафн этилиши билан боғлиқ йирик можародан сўнг истеъфога чиқарилди. Мамлакат президенти Алмазбек Атамбоев шанба куни тегишли фармонни имзолаган, деб ёзади Кун нашри.
"Қирғизистон Республикасининг “Ҳукумат тўғрисида”ги конституциявий қонунига мувофиқ қарор қиламан: Тугелбой Казаковнинг истеъфоси қабул қилинсин ҳамда у Қирғизистон Республикаси маданият, ахборот ва туризм вазири лавозимидан озод этилсин", - дейилади фармон матнида.
Қирғизистонда октябрь ойи ўрталарида Маданият вазирлигининг давлат тарих музейида сақланиб келинган, 1956 йилда Баткен вилоятининг Қаромиқ ҳудудида археолог олимлар томонидан топилган мумиёнинг дафн этилиши билан боғлиқ йирик можаро авж олди. Ленинград ва қирғизистонлик олимлардан таркиб топган илмий экспедиция эрамизнинг тахминан 1-5 асрларида яшаган ёш аёлнинг мумиёланган жасадини яхши ҳолатда сақланиб қолган арчадан тайёрланган тобутни аниқлашганди. Қабрдан ўша даврдаги маиший буюмлар ҳамда турли тақинчоқлар ҳам топилган. “Баткен қизи” номини олган мумиё республика музейига сақлаш учун топширилган.
Сўнгги йилларда эса мусулмонлар жамоатчилиги, шунингдек, мамлакатдаги турли-туман “экстрасенслар” ҳукуматдан экспонатни дафн этиш ҳақида тўхтовсиз сўрашди. Уларнинг иддао этишича, 2005 ҳамда 2010 йиллардаги инқилоблар, иқтисодий қийинчиликлар ва турли табиий офатлар руҳи безовта қилинган Баткен қизи туфайли юз берган. Боз устига, унинг жасади мамлакат бош майдонидаги Тарих музейи биносида сақланади.
13 октябрь куни, мамлакат олимларининг жиддий норозилигига қарамай, мумиё республика жанубига олиб кетилди ва Баткен вилоятида мусулмон урф-одатларига кўра дафн этилди. Маданият вазирлигидан тушунтиришларича, бундай қарорга экспонатнинг ҳолати яхши эмаслиги ва республикада уни тадқиқ қилишга имкониятлар йўқлиги туфайли келинган. Кейинчалик президент Алмазбек Атамбоев журналистлар саволларига жавоб қайтарар экан, вазирликнинг бу қарорини “катта хато” деб ҳисоблаши ҳақида маълум қилди.
“Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Шавкат Мирзиёев: “Фаластинлик болалар ва аёлларни беғараз даволашга тайёрмиз”
АҚШ Исроилга пули тўланган бульдозерларни бермади
Россия Курск вилоятидаги ҳудудларини қайтариб олишга 50 минг ҳарбий тўплади
НАТО собиқ қўмондони: “Путин Украинанинг тахминан 20 фоизини қўлга киритади”
Трампнинг ўғли Зеленский яқин орада «нафақадан» маҳрум бўлишини ёзди
Украина ҚК бош қўмондони: “Фронтдаги вазият мураккаб ва кескинлашиши мумкин”
Фронтдаги вазият: Россия ҳарбийлари Курск областида қарши ҳужумга тайёрланмоқда
Иммунитетни кўтариш учун 6 та энг яхши витамин