2035 йилга келиб, Хитойда 60 ёшдан катта кишилар сони 400 миллиондан ошади, деб ёзади «ТАСС» Хитой жамоатчилик хавфсизлиги уюшмасига таяниб.
«Мамлакатимиз ‘қариётган жамият’ли мамлакатлар тоифасига 2000 йилда кирган эди, шундан кейин Хитойдаги кекса аҳоли ҳар йили 10 миллион кишига кўпайишни бошлади», — деди ташкилот раҳбари Чжен Гунчен.
Унинг эслатишича, Хитойда айни пайтда 240 миллион қария яшайди. Ушбу ижтимоий қатлам тобора кўп сонли бўлиб бормоқда, бу эса давлат бюджети, соғлиқни сақлаш тизими ва ижтимоий таъминотга юкламани кўпайтирмоқда.
Расмий маълумотларга кўра, ҳозирда меҳнатга лаёқатли бўлган (15—64 ёшли) хитойликлар сони тахминан 1 миллиард кишини ташкил этади. 2030 йилга келиб, уларнинг сони 958 миллион, 2050 йилга келиб эса — 827 миллион кишигача камаяди.
Манба: Daryo.uz “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Томошабинлар нафратига учраган, саратонни енгган турк актрисаси — Ваҳиде Перчиннинг мураккаб тақдири
АҚШ Исроилга пули тўланган бульдозерларни бермади
Фронтдаги вазият: Россия ҳарбийлари Курск областида қарши ҳужумга тайёрланмоқда
Россия Курск вилоятидаги ҳудудларини қайтариб олишга 50 минг ҳарбий тўплади
Трампнинг ўғли Зеленский яқин орада «нафақадан» маҳрум бўлишини ёзди
Украина ҚК бош қўмондони: “Фронтдаги вазият мураккаб ва кескинлашиши мумкин”
Шавкат Мирзиёев: “Фаластинлик болалар ва аёлларни беғараз даволашга тайёрмиз”
НАТО собиқ қўмондони: “Путин Украинанинг тахминан 20 фоизини қўлга киритади”