date
views 5 738

Олимлар Марсда ёз мавсумида «буғланувчи қумлар»ни кузатиш мумкинлигини тахмин қилди

Олимлар Марсда ёз мавсумида «буғланувчи қумлар»ни кузатиш мумкинлигини тахмин қилди
Марсдаги қум ёз мавсумида сайёра сатҳида учиб юриш хусусиятига эга. Қизил сайёра атмосферасини тадқиқ этиш бўйича тажрибалар чоғида Европа олимлари гуруҳи шундай хулосага келди. Бу ҳақда «ТАСС»га таяниб «Дарё» хабар берди.

Тадқиқотчиларга кўра, ёзги пайт Марсда ҳарорат Цельсий бўйича 21 даражага чиқади, натижада совуқ пайтда юзада ҳосил бўладиган муз эрийди. Бироқ сув қаттиқ ҳолатдан суюқ ҳолатга ўтганда ўта паст атмосфера босими туфайли деярли дарров қайнаб кетади ва буғ ҳосил қилади.

Буғ билан бирга нам қум зарралари юқорига кўтарилади. Бу Марсдаги гравитация Ерга қараганда тахминан 100 баробар кичиклиги билан изоҳланади.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Олимлар Марсда ёз мавсумида «буғланувчи қумлар»ни кузатиш мумкинлигини тахмин қилди