date
views 8 890

Иорданияда кучли қурғоқчилик туфайли сув захиралари тугамоқда

Иорданияда кучли қурғоқчилик туфайли сув захиралари тугамоқда
Иорданияда кучли қурғоқчилик туфайли сув етишмаслик муаммоси юзага келди. Бу ҳақда «Аргументи и факти»га таяниб «Дарё» хабар берди.

Мамлакат сув омборларидаги захира сувлар тугаб бормоқда. Бугун уларнинг фақатгина бешинчи қисми сув билан тўлдирилган. Шунингдек, мутахассисларнинг сўзларига кўра, Иордан дарёсининг ирмоғи Ярмук ҳам саёзлашган.

Иордания сув захиралари вазирлиги ходими Али Субах мамлакат муаммони бартараф этиш бўйича чора-тадбирлар кўриши зарурлигини, акс ҳолда келгусида вазият оғирлашишини таъкидлаган.

Иорданияда сўнгги йилларда иқлим кескин ўзгариб, қуруқ ва иссиқ бўлиб қолди. Тахминларга кўра, 2100 йилга келиб мамлакатда ёғингарчиликлар уч мартага камаяди.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Иорданияда кучли қурғоқчилик туфайли сув захиралари тугамоқда