
Нью-Йорк расмийлари асли ўзбекистонлик Сайфулло Соипов томонидан 31 октябрь куни содир этилган терактда олти нафар чет эл фуқароси ва икки нафар америкалик ҳалок бўлганини тасдиқлади. Бу ҳақда «РИА Новости»га таяниб «Дарё» хабар бермоқда.
Муқаддам теракт оқибатида саккиз киши ҳалок бўлгани, 11 киши яралангани маълум қилинган эди. Аммо ҳалок бўлганлар қайси давлат фуқаролари эканлиги энди аниқлаштирилди.
«Ҳалок бўлганлар сони саккиз кишини ташкил этди, уларнинг беш нафари Аргентина фуқаролари, бир нафари Бельгия фуқаролари, икки нафари америкалик», — маълум қилди шаҳар ўт ўчириш бошқармаси комиссари Дениэл Нигро. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар