
Россиянинг Владимир вилоятидаги Вязиновский туманида жойлашган чуқурлиги 20 метр бўлган Саканци кўли ер остига ғойиб бўлди. Бу ҳақда «Интерфакс»га таяниб, «Дарё» хабар берди.
Унинг тушунтиришича, бу ҳодиса мазкур туманда кечаётган карст ҳосил бўлиш жараёни туфайли юз берган.
Грунтнинг ювилиб кетиши натижасида бўшлиқлар ҳосил бўлган ва кўлнинг суви балиқлар билан бирга бўшлиққа тушиб кетган. Кўлга бундан кейин нима бўлиши ҳозирча номаълум. Бўшлиқ жойлар тўлганидан сўнг кўлнинг яна ўз ҳолига қайтиш эҳтимоли бор. Ҳозирги вақтда кўлнинг ўрнида фақат чуқурлар қолган.
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар